October 20

17-Yortepa saylov okrugidan Xalq Deputatlari viloyat kengashi Deputatligiga nomzod.

  • Salima Ochilova 1960 yil Qarshi tumani Beshkent shahrida tug'ilgan.
  • Millati o'zbek. Samarqand davlat tibbiyoti institutiga o'qishga kirib 1983 yilda institutini davolash ishi shifokori mutaxassisligini tamomlagan. Ma'lumoti Oliy O'zbekiston Xalq demokratik partiyasiga a'zo.

Агар Ачилова Салима Ибрагимовнага овоз берсангиз, аҳоли фаровонлигини ва турмуш даражасини янада юксалтиришни таъминлашга қаратилган қуйидаги ишларни амалга оширишда:

·      Ўзбекистон мустақиллиги, унинг буюк келажаги инсон, халқ манфаатлари йўлида барча ижобий ишларни қўллаб – қувватлаш;

·      Ҳар бир фуқаронинг, оиланинг фаровон ҳаёт кечириш, ҳудудларнинг, тумандаги маҳаллаларнинг гуллаб – яшнаши, ободончилиги учун ҳаракат қилиш, қонун устиворлигини амалда таъминлашга интилиши;

·      Кам таъминланган инсонларга юқори технологияли диагностика ва даволаш воситаларидан фойдаланишлари учун имконият яратиш тарафдори;

·      Олис қишлоқ ҳудудларидаги қишлоқ врачлик пунктлари ва ижтимоий соха объектларига малакали ва тажрибали мутахассисларни жалб этиш мақсадида бундай ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизмини қонунчиликда мустахкамлаш;

·      Ишсиз фуқароларни асосий ҳаёт эхтиёжларига етадиган, хақ тўланадиган, барқарор иш ўрни билан таъминлаш номзод учун принципиал масаладир.

·      Халқ саломатлигини мустахкамлаш мақсадида тиббиёт муассасаларида замонавий инновацион тиббий аппаратуралари билан таъминлаш зарур деб билади.

·      2019 йил 9 октябрда қабул қилинган қонун “Кўкрак сути билан боқишни қўллаб қувватлашни халқ орасида кенг тарғибот қилиш”.

·      Оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш, ахолини репродуктив саломатлигини мустахкамлаш чора – тадбирларини ишлаб чиқиб, оналар ва гўдаклар ўлимини камайтиришга эришиш.

·      Ирсий касалликлар яъни туғма нуқсон аниқланган болаларни туғилмаслик учун скрининг текширувларини кучайтириш;

·      Марказ худудий филиаллари ҳамда 1-чи тиббиёт муассасаларида оналар ва болаларни мухофаза қилиш учун туғруқ муассасалари, аёллар маслахатхонаси, пренатал скрининг хонаси, тиббиёт бригадалари, хомиладор аёлларни мониторинг қилиш учун ягона тизимни жорий этиш;

·      Тумандаги КТМПдаги аёллар маслахатхонасида хомиладор аёлларни эрта муддатда ҳисобга олиш, уларнинг холатини тизимли назорат қилиш учун ягона электрон базани яъни (Ахборот тизими) тўлиқ жорий қилиш;

·      Аёллар орасида репродуктив органлар хавфли ўсма касалликларни эрта аниқлаш ва тизимли назорат қилиш чораларини кўриш яъни кўкрак бези, бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш учун Ахборот тизими орқали бошқариш, телемедицина имкониятларидан фойдаланиш, яшаш жойидаги онконазорат хоналари орқали вилоят ва республика даражасидаги муассасаларида консультация ва консилиум ўтказиш.

·      Хомиладорларни стационар шароитда туғруқ жараёнларини тиббий хизмат сифатини стандартларга мос бўлишини тўлиқ таъминлаш мақсадида туғруқ уринларини босқичма – босқич сонини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаб, малакасини ошириш;

·      2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, ПФга асосан 5 та устивор йўналиши бўйича харакатлар стратегияси инсон хуқуқларини таъминлаш ахолининг сиёсий фаоллигини ошириш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш ва ахоли саломатлигини таъминлаш кўрсатилган.