Молия вазирлиги ишлар бошқармаси бошлиғи тайинланди
Буланов Дилшодбек Киргизбаевич Молия вазирлиги ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Дилшодбек Буланов 1971 йилда Қирғизистон Республикаси, Ош вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.
Д.Буланов 1999- 2000 йилларда Тошкент туқимачилик ва енгил саноат институти қошида Тасвир текст корхонасида товаршунос- экспедитори лавозимини эгаллаган.
Д.Буланов Молия вазирлиги тизимида 2000йилда вазирлик ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати марказининг Молиявий қонунлар таҳририятида Хўжалик мудири сифатида бошлаган. Кейинчалик, товаршунос – экспедитор, Маъмурий хўжалик бўлими бошлиғи, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритган.
2005–2007 йй. Ижтимоий – иқтисодий тадқиқотлар марказининг Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари бюллетени таҳририятининг бош муҳаррири.
2007 йилда “Ипак Йули” Акциядорлик Инновация Тижорат банки Сағбон филиали хўжалик сектори бўлими бошлиғи.
2007-2018 йилларда “Ипак Йўли” Акциядорлик Инновация Тижорат банки бош офиси Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритган.
Молия вазирлиги Ахборот хизмати