Мудофаа мажмуи, ҳуқуқ-тарғибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бошқармаси бошлиғи тайинланди
Мудофаа мажмуи, хуқуқ-тарғибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бошқармаси бошлиғи тайинланди
Султанов Тимур Исматуллаевич Мудофаа мажмуи, хуқуқ-тарғибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бошвармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тимур Султанов 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Т.Султанов Молия вазирлиги тизимида фаолиятини 2008 йилда Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси фанни молиялаштириш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган. 2011 йилда Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси фанни молиялаштириш бўлимнинг етакчи иқтисодчи ва кейинчалик бош иқтисодчиси лавозимида ишлаган.
2017 йилда Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Олийтаълим муассасалари ва фанни молиялаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар, Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа, фан ва ижтимоий ҳимоя тармоқларида бюджет сиёсати департаменти Таълим ва фан тармоқларида бюджет сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.
Молия вазирлиги Ахборот хизмати