ТИРИКЛИК
Мина бир неча кун Лионнинг уйида яшарди. Унга ҳеч ким тегмасди, ҳеч ким ундан сўрамасди — аммо бу сукут ҳам даво эмасди. Қалбидаги оғриқ танасини эгаллар, ҳар тун тушида у ўтмишга қайтарди.
Бир кеча, тинимсиз тушидан сесканиб уйғонди. Танаси титрарди. Лион эшик тақиллаган овоздан уйғонди ва тез кирди.
— Мина? Ҳаммаси яхши-ми?
Қиз кўзларини катта очди. Ҳеч нарса демади. Фақат шу пайт, илк бор, Лионнинг қучоғига бошини қўйди. Лион ҳеч нарса сўрамади. У фақат уни ушлаб турди — қаттиқ эмас, оғриқсиз.
Эртаси куни Мина уйни ташлаб кетмоқчи бўлди.
— Мен кетишим керак, Лион. Бу сенинг жойинг. Менинг эмас.
Лион унга карши туриб гапирди-
— Бу менинг жойим, тўғри. Лекин сен — мен танлаган одамсан. Мен сени ҳимоя қилишни танладим.
Мина кўзларига қаради:
— Лекин сен ҳам оғриқдасан. Мен сенга оғриқман, Лион.
Лион жим турди. Бу гап унга тўғри келди. Лекин у жавоб берди:
— Сен менга оғриқ эмасан. Сен менга сабабсан... мен ўз отамдан воз кечдим, ўз ҳақиқатимни қабул қилдим. Ва шунинг учун... сен менга шифосан.
Шу пайт, эшик қўнғироғи жинглади.
Лион эшик очди. Ташқарда... унинг отаси турибди. Қўлларида гул, юзида жасоратсиз табассум.
— Мен ўтганни унутишни истайман, — деди у. — Фақат у қиз билан бир марта гаплашишга рухсат бер.
Мина эшик қаршисида турган бу одамни кўрди — ва орқага чекинди.
— Йўқ, — деди Лион. — У сени кечириши шарт эмас. У ҳеч нарса қилмади.
Отаси норози бўлиб кетди. Аммо бу охири эмасди...
Эртаси куни.
Лион Минани шаҳар четидаги хусусий психологга олиб боради. Мина аввал бошда жим, нигоҳлари хавотирда. Психолог – аёл киши, исми Элиза. Жуда меҳрибон ва мулойим.
Элиза меҳр билан сўрайди:
— Мина, бу ер хавфсиз. Ҳеч ким сизни мажбурламайди. Фақат сизга енгил бўлса, гапиришингиз мумкин.
Мина унга қарайди. Аввал бошда сукут. Аммо кейин, юраги сиқилиб, биринчи марта шикасти ҳақида гапира бошлайди:
— У мени тўрт йилдан бери назорат қиларди. Қаерга кетсам, қачон келсам — ҳаммасини биларди. Унинг қаршисида ўзимни одам деб ҳис қилмасдим. Онам эса... у гўё кўр бўлганди.
Элиза уни тинглаб, дафтарига нарсаларни ёзади. У шошилмайди.
— Қандай ҳис қилардингиз?
— Ўзимни деворга ёпиштирилган соя каби. На югуриш мумкин, на бақириш. Фақат яшириш, жилмайиш... ва ичида қичқириш.
Элиза бош изғарди.
— Сиз жуда кучлисиз, Мина. Буни айтиш осон эмас. Лекин сиз оғриқни тан олаяпсиз — бу эса шифоланишнинг биринчи қадами.
Бу пайтда эшик ортида Лион интизор. Қўллари муштланган. У психотерапевт кабинетидан чиқишни кутар экан, бир вақтда ўзини ҳам синов остида сезарди.
У биринчи марта бир инсон учун “ҳимоячи” бўлишни танлаганди.
Психолог сессияси тугади. Мина чиқди. Лион унга қаради.
Мина бир оз ўйлаб, кейин бошини қимирлатди:
— Илк бор... менга кимдир "сен ҳақсан" деди.
Лионнинг юзида аввал бор ҳалис табассум пайдо бўлди.
Мина бир кеча уйга қайтмасдан юриб келади. Лион хавотирда. Уни кутар экан, эшик тақилдайди. Очса — Мина. Кўзлари қизарган. Қўллари ғижимланган.
— Мина, қаерда эдинг?
— Ундан қочдим. У яна менга етиб келди. У менга "мен сени сотиб олганман" деди.
Лионнинг кўзларида ғазаб чақнайди. Қўлидаги телефонни олиб, кимгадир қўнғироқ қилади:
— Унга етказ. Агар яна бир марта унга яқинлашса, бу нафақат унинг карераси — балки ҳаёти тугайди.
Унинг юзидан жиддийлик сочиларди.
— Сен... нима учун шунча курашяпсан?
Лион жим. Сўнг:
— Чунки мен ҳам бир пайтлар ёлғиз эдим. Аммо энди ......менда сен борсан !!