May 7

ТИРИКЛИК

Лион кечқурун, чой пешма-пеш қуйилган стол ёнида, юмшоқ овозда сўради:
— Мина… сенга нима бўлганини билишни истайман. Агар тайёр бўлсанг, гапир.
Мина бошини эгди. Қўллари титрар, кузлари гўё кўринмас девор ортда яширингандек қотган эди. Бир оз сукут сақланди. Сўнг у шивирлаб жавоб берди:
— Мен... мен гапиролмайман. Ҳар гапирмоқчи бўлсам, танам қулфланади. Нафасим зиқилади. Гўё қайтадан у ерда... у ерда бўлаётгандек...
Кўзлари ёшга тўлди, лекин ёш тушмади — унинг кўз ёшлари ичкарида, жуда чуқурда эди. Лион ўрнидан турди, унга яқинлашмади. Фақат:
— Мен сени тинглашга тайёрман. Ҳеч қачон мажбурламайман, — деди.
Бу кеча ҳам икки инсон учун турлича кечди. Бири илк марта гапиришни хоҳлади, бошқаси — тинглашни.
Лион унга иссиқ чой узатди. Уларнинг орасида сукут бор эди. Аммо бу оғир сукут эди — гўё юраклар гапиришни истаётган, аммо оғизлар ҳали жасорат топмаган. Мина чашкага қараб шивирлади:
— Мен сени алдаб келмадим… фақат гапира олмасдим.
Лион бошини енгил қимирлатди:
— Ҳеч нарса дейишинг шарт эмас… фақат истасанг, тинглайман.
Мина кўзларини қисиб, чуқур нафас олди. Ўзига ўзи юз бурди:
— Акам… у менга ҳаёт берган одам эмас. У мендан ҳаётни олиб қўйди. Онам унга қараб яшарди. Мен эса соябонсиз ёмгирда қолгандек эдим.
У ютиб, давом этди:
— Бугун эрталаб… эшитиб қолдим. Акам мени турмушга беришга қарор қилган. Бир қария билан. Пулдор экан. Қанча ёшда, ким — билмайман. Фақат шошилиш керак, деди.
Лион чиддийлади. Унинг юзидан норозилик оқарди:
— У одам ким?
Мина елка қисди:
— Мен сўрашга ҳақли эмасдим, Лион… мендан ҳеч қачон сурашмаган
****
. Мина уз хонасида., Лион эса ойналар олдида туриб, ўз хаёлида ўралганди. Бир пайт телефон жингиради. Буни кутмаганди. Номаълум рақам. Қўллари беихтиёр ларзага келди. Қўнғироқни кўтарди:
— Алло?
— Лион?! Бу сенсанми?Отаингнинг тўйи бузилди! Келин... келин қочиб кетди!
Лион ҳайрат ва ғазаб билан тўхтаб қолди:
— Нима? Канака туй яна ? Ким у? Ким келин?
Қаршидан шикоят ва изтироб оралаш овоз келди:
— Биз ҳам билмадик. Фақат исмини эшитдик — Мина дейишди.
Юрак зарбалагандай бўлди. Лионнинг кўз олдида Мина, унинг сукунати, оғриғи ва айтишга ожиз бўлган сўзлари жимжит чиқиб турди.
“Мендан сўрамадилар...”, — деган гапи қулоғида жаринглади.
Шунда ҳаммаси жипслашди. Тўсатдан ғазаб, алам ва ҳафтанинг қора сояси юрагини эгаллади. У шивирлади:
— У қария... у менинг... отам эканми?
Қўлидаги телефон ерга тушиб, чангалдек синди. Лионни ҳеч ким бу даражада шок ҳолатида кўрмаганди. У узоқ қараб турди… бир сонияда унинг бутун болалиги, отасига бўлган эҳтироми парчаланди. Энди у ўз отасига "қутқаришга муҳтож қиз" сифатида қарай олмасди.
Лион шок ва ғазаб орасида уйдаги мухофаза тизимини кучйтиради . Қўриқчилар сони оширилади. Ҳатто у дарвоза олдида узоқ вақт қўриқчилик қиладиган шахсий одамни ҳам тайинлайди.
Ҳаммаси бир мақсад учун: Минага энди ҳеч ким тегмасин.
Бир неча соат ўтиб, Лион шиша офис эшигини очиб, отаси ишхонасига бостириб киради.
— Отам, сиз билан гаплашишимиз керак.
Отаси, ҳар доимгидек, муваффақият ва мақом ила ўрнида ўтирган ҳолда:
— Нима бўлди, ўғлим? Тўйни айтаётган бўлсанг...
— Ҳа, шу ҳақида. У қиз — Мина. У сенга "келин" эмас, у зўравонликдан қочган, ҳаётини сақлаб қолишга уринган бир инсон.
Отаси норози танаффус билан:
— Бу менинг ҳаётим. Сизга келсак унга уйланаман.
Лион столга мушт билан уради. Қўрқинчли жимлик тушади.
— Энди у сенга эмас — менга тегишли. У менинг ҳимоямда. Унга яқинлашишни ўйлаб ҳам кўрма. Агар қадам қўйсанг... мен сени ҳам, сенинг номингни ҳам ерга ураман.
Ота ва ўғил қарама-қарши туришарди. Отаси биринчи марта Лионнинг кўзларида ўзини кўрмасдан, бир аёл учун ҳар қандай тўсиқни йўққа чиқарадиган қудратни кўрарди.
— Бу охирги огоҳлантиришим, — деди Лион паст, лекин қатъий овозда.
Ва чиқиб кетди.
Лион кечқурун уйга қайтди. Ўзида йўқ ғам, қўрқув ва ғазаб орасида қадам ташларди. Қўли эшик тутқичига етиб борганида, қалбидаги оғир ҳақиқатни айтиб ташлашни истади. Лекин... у нима дейди? “Сени зўрлашга уринишган кекса одам — менинг отам” дебми?

У эшикни очиб, сукунат ичида уйга кирди. Мина меҳмонхонада кўрпачага ўралиб, юмшоқ ёнбошда ўтирган эди. Унинг кўзлари ҳали ҳам ишончсизлик, ҳали ҳам ўтмишдаги қўрқув билан тўлганди. Лион унга қаради — ва ичидан бир нима бузилди. У унга бу ҳақиқатни айта олмасди.
— Ҳаммаси жойидами? — деб сўради Лион юмшоқ овозда.
Мина бошини эгди.
— Ҳа... — деди секин. Лекин юраги алдамасди. У Лионнинг кўзларида қандайдир ташвиш, оғриқ борлигини ҳис қилди.
Ундан сўрамади. У ҳам билади: баъзи оғриқлар сўралмаслиги керак.
Лион эса ичкаридан ўзини ёнаётган дунёдан ҳимоя қиларди. Унга қараб, юраги сиқиларди. У тушунмасди — нима учун бу қиз билан бир хонада нафас олиши уни тинчлантиряпти? Нима учун у ҳар куни кечқурун эшикни очганда фақат уни ўйлайди?
Мина эса бу инсондан ҳали ҳам эҳтиёт бўлса-да, бир нарсани ҳис қиларди:
“Мен биринчи марта хавфсизман. Ва... мен биринчи марта кимнидир юрагимда ҳис қиляпман.”
Аммо бу ҳиссиётларни тан олиш ҳам, гапириш ҳам жуда erta эди.