May 5

ТИРИКЛИК

Кунлар шундай огриклар ути Мина мактабди битиришига хам оз колди.
Мактабнинг охирги кунида ҳам Мина кулмади. У диплом олди, лекин кўзлари қоронғулик билан тўлганди. Ҳеч ким уни қучоқламади, табрикламади. Унга ҳеч қандай "бу сени келажагинг" дейишмади. Чунки унинг келажаги аллақачон бир ёмон келишувда ёзиб қўйилган эди.
Кечқурун акаси унга муздек ва қаттиқ овозда гапирди:
— Эртага сенинг ҳаётинг бошланади. Сенга турмуш ўртоқ топдим — ҳам пулли, ҳам кучли. Ўзингга қара, сенга бошқа ким қарарди?..
Мина қотиб қолди. Қулоқлари ўша сўзларни қабул қилмасди. Юраги шунча тез урарди, гўё танасидан чиқиб кетгудек. У туну кун зўравонлик, ҳақорат ва оғриқда яшади. Энди эса бу уй — энди бу қамоқдан бошқа қамоққа йўл эди.
У ётоғига борди, қоғоз ва ручка олди. Ҳарфлар титраб ёзиларди:
"Мен яшадим. Аммо ҳаёт кечирмадим. Эндиликда, бу танам кимгадир тегишли, аммо руҳим аллақачон учиб кетган.".
Тўй куни. Одамлар кулиб турган бўлса-да, Мина учун бу кунига қаранг — ўз еркинлигининг расмий дафн маросими. Унинг кўйлаги оқ, аммо қалби — мотамда. Унга тикилаётган ҳар бир кўз, ундан нима хоҳлаётганини яхши биларди.
Акаси уни машинанинг орқа ўриндигига қамади, гўё маҳбусни судга олиб кетаяпти. Юлда Мина юрагида қулф очилди. У енди бунга чидай олмасди.
Машина йўл бошида бироз секинлаганида, у кўзини юмди ва эшикни очиб чиқиб кетди. Ўзи ҳам қаерга кетаяпти — билмасди. Фақат югурарди. Кўзлари ёш, оёқлари титраб кетарди. Оғир нафас, қорқинч, умид…
Мина югурарди. Ҳар бир қадамда кўз олдида акаси, унинг қаттиқ қўллари, аччиқ бақириқлари... Юраги гулдур-гулдур. Танаси озган, очликдан ва изтиробдан ларзада.
Кўчада бир йигит унга тўсқинлик қилди. Юзидан меҳр томса-да, Мина учун бу — янги хавф эди. У орқага чекинди, кўзлари таҳликали, қўллари титрарди.
— Тинчлан… Мен сени унақалардан эмасман. Сенга ёрдам беришни истайман, — деди йигит юмшоқ овозда.
Лекин Мина қичқирди:
— Йўқ! Илтимос, тегманг... Илтимос...
Ўзидан-ўзи ортга қадам ташлади ва қоронғу кўчада, уйларнинг сояси остида йиқилди. Танаси титраб, юраги ҳали ҳам қўрқувда дулдор урарди. Охирида кўзлари юмилди.
Лион ҳайратда эди. У унга ёмонлик қилмоқчи эмасди. У ерда ўша зўравон эркакдан қочаётган қиз турганини дарров англади. Қиз шунчалик қўрққанки, меҳр ҳам унга таҳдиддек туюларди.
У Минага паст овозда шундай деди:
— Мен сени оғритмайман. Сен хозир менда қонаксиз. Хавфсиз.
Лион эҳтиёткорлик билан уни қўлларига олди. Мина енгил эди — гўё бу ҳаёт ундан оғирроқ тортгандай. Уни ўз уйига олиб борди, юпқа юртини ёпди, эшикни ёпди ва унга вақт берди.
Биринчи марта, Мина ухлар экан, уни ҳеч ким бақирмасди. Уни ҳеч ким урамасди. Танаси оғриқда эди, лекин руҳи... тинчликни илк марта ҳис этаётгандек.
Бу кеча Мина ҳаётида илк марта… ҳеч ким бақирмади. Ҳеч ким эшикни тепмади. Танаси оғриқда, юраги хиёнатлар билан парчаланган бўлса-да, у ухларди. У биринчи марта тинимсиз хаёлларсиз, ҳорғинлик ила тушларга шўнғиди.
Унинг руҳи, гўё, шовқинсиз жойда, шишадаги гулдек муаллақ ҳолда тин олганди. Ҳеч қачон бу қадар “хавфсиз” сўзини ҳис этмаганди. Бу ҳис у учун янги, ишонқсиз, аммо жуда гўзал эди.
Эртаси тонг…
Мина аста-аста кўзларини очди. Қўрқинч ила атрофга қаради. Деворлар оқ, ҳаво тоза, ҳеч қандай бақириқ йўқ. Йостиғи илк марта юмшоқ ва ҳидсиз. Аммо бу оромни кўз олдида турган бегона йигит — Лион йиртиб юборди.
Лион унинг уйғониб қолганини кўриб, илиқ табассум билан яқинлашди:
— Салом… сен…
— Йўқ! Йўқ! Илтимос! — деб бақирди Мина. У кўзлари очиқ ҳолда ёнга силжиди, тўшакда зўрға ҳаракат қилиб, деворга тирилди.
Кўзлари ёшга тўлди. Юраги дунёнинг ҳар бир эркак жонидан хавотирда. Қўли билан юзини беркитди.
Лион юрак оғриғи билан чеккада тўхтаб, фақат шундай деди:
— Сен бу ерда хавфсизсан. Мен сенга тегмайман. Хохласанг, сени ёлгиз колдираман.
Бир неча дақиқа фақат сукут бўлди.
Мина ўз қўрқувига ўралган ҳолда, унда илк марта "ишониш" деган ҳис борми-йўқми деб ўзини синаётгандек. У ҳануз титрарди, аммо энди биринчи марта савол бор эди:

Бу инсон, ростдан ҳам… яхши одамми. ”
Лион кечаси ухламади. Мина тинч ухларди, лекин унинг юзидаги ҳар бир шикаст, кўз ёшлари билан қолган излар, Лионнинг хаёлида йиғи каби янги товуш яратарди. У унинг юзига қараб шивирларди:
— Сен… ой нуридексан. Совуқ, лекин гўзал. Ерга тушган, аммо ҳамон порлаётган.
У Минага тегишдан, ҳатто ёнида кўпроқ вақт ўтказишдан ҳам эҳтиёт қиларди. Мина эса унақа муҳаббат ёки меҳр деган нарсага ишонмасди. У учун ҳар бир ёндашув — хавф, ҳар бир табассум — юздан тушиши кутилган шапалоқдек эди.
Мина ювиниб, Лион қўйиб берган кийимларни кийиб, юзини кўзгуда кўрганида ўзини танимади. Аммо қувонч эмас, бошқа бир оғирлик юрагини босарди.
— "Бу вақтинча, Мина. Сен ҳали ҳам қочяпсан… ҳали ҳам хавфдасан."
Лион унга овқат олиб келди. Лекин Мина фақат икки уч қовоқ билан чекланди. Юзини кўтармасди. У фақат:
— Қачон кетаман? — деди паст овозда.
Лион сукунат билан унга қаради. Мина ўзини ҳали ҳам қамоқда, фақат деворлари қизил эмас, оқ бўлган қамоқда деб ҳис қиларди.
Шу вақтда, шаҳарнинг бошқа бурчагида…
Акаси дарвозани тепиб чиқди.
— Қаерга кетди у?! Қаерга!!
Онаси паст овозда, лекин яқинда қулоғидан олиб, шивирлади:
— Уни ўз қўлинг билан топ… Бизни шарманда қилди! Тарбияни унутган экан…
Акаси шундай бақирдики, деворлар титради. Қон кўзини босган, у энди фақат қайтариб олиш ҳақида ўйларди.
— Мен сени қаерга қочган бўлсанг ҳам топаман, Мина. Сен менга қарашлисан.
Хавф яқинлашарди. Аммо Мина энди биринчи марта ички курашни бошлаганди — у бу сафар қочмасди.🐱❤️