ОТМларда янги очилган йўналишлар рўйхати тақдим этилди
Telegram'даги «Олий таълим янгиликлари» каналида 2020/21 ўқув йили учун ОТМларга қабулда янги очилган бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида қуйидаги янги йўналишлар очилган:
· Матншунослик ва адабий манбашунослик (тиллар бўйича)
· Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)
· Грим санъати
· Ахборот хавфсизлигини бошқариш
· Биржа иши
· Бизнес-таҳлил
· Гидроэнергетика
· Ерни масофавий зондлашда инновацион технологиялар
· Кадастр (фаолият турлари бўйича)
· Кадастр (кўчмас мулк кадастри)
· Халқ табобати
Магистратурада янги очилган йўналишлар қуйидагилар:
· Тестология ва педагогик ўлчовларни баҳолаш
· Математик иқтисодиёт
· Актуар ва молиявий математика
· Исломшунослик
· Ахборот хавфсизлигини бошқариш
· Адвокатлик фаолияти
· Халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш
· Спорт ҳуқуқи
· Мини ва микро гидроэлектр станциялар
· Кукунли металлургия, композицион материаллар, қопламалар
· Қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари
· Гидрогеофизика ва муҳандислик геофизикаси
· Кончилик геофизикаси
· Автотранспорт воситаларининг газ баллонли ускуналарига техник хизмат кўрсатиш
· Катализаторлар ва адсорбентлар технологияси
· Геоахборот тизимлари ва технологиялари
· Маълумотлар илми (Data Science)
· Сунъий интеллект
· Уникал биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш
· Боғланувчан қурилиш материаллари технологияси
· Бино ва иншоотларни конструктив лойиҳалаш
· Гидротехника иншоотлари қурилишини ташкил этиш ва технологияси
· Оптик толали тармоқлар техник эксплуатацияси
· Мултипликацион фильмлар технологиялари
· Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари
· Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги
· Ўсимликлар ҳимоясида мониторинг ва башорат
· Селекция ва уруғчилик (мева-сабзавот)
· Чорвачилик
· Қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш
· Субтропик ва цитрус мева экинлари
· Яйловлар мелиорацияси
· Гематология ва трансфузиология
· Тиббий радиология
· Нейрореабилитология
· Экспериментал ва спорт фармакологияси
· Ҳарбий қўшинлар тиббий таъминотини ташкил этиш