Ўзбекистонда яна бир ҳукумат комиссияси ташкил этилади - Президент фармони лойиҳаси
Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ҳамда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилади.
Президентнинг “Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ҳамда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ҳамда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилади.
Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
а) ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича:
экспорт прогноз параметрларининг бажарилишини доимий равишда мониторинг қилиш, шунингдек келгуси йиллар учун прогнозни шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш;
ҳудудлар ва тармоқ кесимларида экспорт салоҳиятининг ўсиши ва жалб этилишига тўсқинлик қиладиган жорий ва тизимли муаммоларни аниқлаш;
экспорт фаолиятини амалга оширишда аниқланган муаммоларни ўрганиб зарур ҳолларда жойида бартараф этиш чораларини кўриш;
экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш бўйича амалий, шу жумладан қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
б) инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича:
инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва инвестиция оқимини ўсиши ва жалб этилишига тўсқинлик қиладиган жорий ва тизимли муаммоларни аниқлаш;
ҳудудий инвестиция дастурлари ва тармоқлар йўналиши доирасида инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш ва вужудга келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш;
инвестиция лойиҳалари, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) билан келишиладиган кўп йиллик ҳамкорлик дастурлари ва стратегияларни тақдим этиш, улар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул вазирликлар, идоралар ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ҳисоботларини тинглаш ҳамда ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
в) олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинадиган “йўл хариталари” бўйича:
“йўл хариталари”да кўзда тутилган ташқи савдо шартномалари, шу жумладан экспорт келишувларини тўлақонли бажарилиши устидан назорат ўрнатиш ва улар бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш;
“йўл хариталари”га киритилган инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш.
Белгиланишича, Ҳукумат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестициялар ва бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмини ижросини таъминлайди.
Ҳукумат комиссиясига (С. Умурзаков):
жаҳон ва ички бозорда нарх ва талаб конъюнктураси, ишлаб чиқариш баланслари ўзгарган ҳолларда чораклар кесимида прогноз кўрсаткичларини ўзгартириш;
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларининг алоҳида қисмларига тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинадиган “йўл хариталари”нинг савдо-иқтисодий қисмларига ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик дастурлари ва “йўл хариталари”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (давлат ташқи қарзини ошишига олиб келадиган лойиҳалардан ташқари) ваколатлари берилади.
Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ҳамда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссияси таркиби
С.Умурзаков – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси
А.Воитов – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари
С.Саидкаримов – Бош прокурор ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари
Ф.Рахимов – Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари
Т.Ишметов – Молия вазири
А.Ортиков – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
Ф.Арзиев – Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
И.Маҳкамов – Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари
Н.Холмуродов – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари
(лавозими бўйича) – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари
Ш.Вафаев – Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи директори
Б.Абубакиров – Марказий банк раиси ўринбосари
М.Салиев – Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари
А.Файзибаев – Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
С.Бекенов – Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
Д.Саттаров – “Ўзстандарт” Агентлиги директори
И.Эргашев – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи
А.Мирсоатов – “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ бошқарув раиси
С.Аннакиличев – “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқарув раиси
Н.Сайдуллаев – “Асака” АТБ бошқарув раиси
Ж.Авезов – Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири ўринбосари, Ҳукумат комиссияси котиби.