Кутубхонамизда имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Унда бугунги кунда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида фикр алмашилди. Миллий ва диний қадриятлар эъзозланиб, миллатлараро ва диний бағрикенглик, аҳиллик муҳити қарор топганлиги эътироф этилди.
Яқинда БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясида илгари сурилган масалалар ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, диний соҳа ҳодимлари кутубхонанинг фаолияти, имкониятлари, ривожланиш истиқболлари ва инновацион лойиҳалари билан танишиб чиқдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар китоб ва китобнинг инсон маънавий ҳаётидаги юксак ўрни ҳамда диний уламоларимизнинг китоб ҳақидаги фикрларидан мисоллар келтириб ўтишди.
Ҳозирги тинч ва осойишта ҳаётимиз қадрига етиш, шукроналик келтириш учун кутубхонамизда сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши йилларида чоп этилган газета ва журналлар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирдан сўнг имом-хатиблар ва отинойилар ахборот-кутубхона маркази фаолияти ва китоб сақлаш бўлимлари билан яқиндан танишдилар ҳамда кутубхона мутахассисларига қизиқарли маълумотлар учун миннатдорлик билдирдилар.