bloger
April 9, 2019

TITUNF Yoshlar Media Guruh Raxbari

Сиз бош вактингизни кандай отказасиз?

Сен ўзинг устингда қанча вакт ишлаяпсан? Ҳар куни ўз орзуинга етишиш учун канча вакт сарфлайсан? Охирги ойда нечта китоб ўқидинг? Охирги йилларда қандай илимга эга бўлдинг? Ўз келажагинг учун қандай ивеститция ёки сармоя киритдинг? Сенинг қайерда туғилганинг, қанча пулинг борлиги муҳим емас. Сенда 24 соат вақт бор уни нимага сарфлашинг сенинг келажагингни аниқлаб беради.

Сен ким еканлигинг ва қаердалигингнр фақатгина битта нарса - вақтни ким билан ва қандай ўтказаётганинг аниқлаб беради. Сен ва орзуингдаги муваффаққиятли одам билан орангдаги фарқ шундаки, ўша киши вақтини тўғри сарфлашни ўз пайтида пайқаб бўлган. У 24 соатни ақл билан, ният билан ва самарали ўтказади. Нега инсонлар вақтни бекорга ўтказишга мойил бўладилар.

Биз гўёки абадий яшаймиз, деб уйлаймиз. Афсуски ёки не бахтки унақа эмас. Бизнинг вақтимиз абадий эмас. У худди мақсадга эришиш йўлида хатти-ҳаракатларимизга кетадиган вақтдек абадий эмас. Сенинг вактинг чегараланган. Худди сенга яқин бўлган одамларнинг вақтидек.

Муваффаққиятли одамлар мақсадга эришиш, орзуларини рўёбга чиқариш, буюк нарсаларни қилиш учун вақт керак бўлишини билишади. Сабрли бўлишади. Ўз меҳнатларининг самараси вақт ўтиб келиши яхши англашади. Тезда натижа кутадиганлар сабрсиз бўлишади. Улар биринчи омадсизликдаёқ орқага кетишади. Ўзларини ва атрофдагиларни ўзгартиришади, ютқазганларни тан олишади. Улар ҳар қандай бошланган иш учун анча вақт керак эканлигини тинимсиз курашиш лозимлигини унутиб қўйишади.

Сен вақтингни қандай ўтказяпсан?

Сен бўш вақтингни қандай ўтказяпсан? Ким билан ва нима сабабдан вақтни ўтказяпсан? Бу саволларга сенинг ўзинг жавоб беришинг керак. Бугун фойдали нима иш қилдим, деб ўзинга неча маротаба савол берасан?

Барча омадли ва муваффаққиятли одамларга ҳам бир кунда худди сен билан бир ҳил вақт бор. Улар нима қиладики, сен уни қилмасанг? Улар ўзларини инвестиция қилишяпти ва қилишмоқда. Ишдан кейин, дам олиш кунлари, тунларни улар ўз орзулари йўлида меҳнат қилишади. Биз ер юзида яшаб кетган авлодлар орасида энг баланд авлодимиз.