April 18, 2022

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қандай имтиёзларга эга?

"Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали

Қонунчиликка кўра, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:

Республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

Республиканинг ОТМ (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.