Ўзбекистон Республикаси Конституция: давлат ўз зиммасига олаётган 10 та муҳим ижтимоий мажбурият
1️⃣ Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
2️⃣ Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.
3️⃣ Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.
4️⃣ Болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.
5️⃣ Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.
6️⃣ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
7️⃣ Пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.
8️⃣ Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга қаратилган чораларни кўради.
9️⃣ Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади.
🔟 Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.