October 15, 2021
69 нафар ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди
Маълумки, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш адлия бўлимининг асосий вазифаларидан бири хисобланади.
Косонсой туман адлия бўлими томонидан Косонсой туман мактабгача таълим бўлимига киритилган тақдимномага мувофиқ 2021 йил 15 октябрь куни туман мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидан ишдан бўшатилган 42 нафар ходимга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ишдан бўшатиш нафақаси учун жами
38 402 546,5 сўм ҳамда 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидан ишдан бўшатиш нафақаси учун 27 нафар ходимга 22 613 174 сўм, жами бўлиб
61 015 720,50 сўм ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилди.