October 27, 2021

Фуқарога 34 миллиондан ортиқ пул маблағи ундириб берилди.

Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро С.Э.нинг “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖ томонидан транспорт воситаси ижараси ҳамда ижара шартномасига асосан тўланиши керак бўлган 34 857 168 сўм ижара ҳақи берилмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖнинг 2021 йил 20 августдаги 01/260-сонли маълумотномасига кўра, жамиятни молиявий ҳолати яхши бўлмаганлиги, омборларда ишлаб чиқарилган товарлар сотилмасдан келинаётганлиги сабабли тўловлар амалга оширилмаганлиги, ҳақиқатдан ҳам жамиятнинг фуқаро С.Э.дан 2021 йилнинг 1 август ҳолатига 03.09.2018 йилда тузилган 14-сонли ижара шартномаси бўйича 16 250 500 сўм, жамият директорининг 01.08.2019 йилдаги 34-сонли буйруғи билан
18 606 668 сўм, жами 34 857 168 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган.

Шунга кўра, Мингбулоқ туман адлия бўлимининг “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖдан фуқаро С.Э. фойдасига 34 857 168 сўм миқдоридаги компенсация ва ижараси ҳақидан бўлган қарздорликни ундириб бериш юзасидан киритилган аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2021 йил 15 сентябрдаги суд буйруғи билан ариза қаноатлантирилди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг
703-моддасида, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, 705-моддасида, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган.

Наманган вилоят адлия бошқармаси