July 26, 2021

“Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери”

Сўнгги йилларда фермерлар томонидан турли идора ва ташкилотларга, хусусан адлия органларига ҳуқулари бузилётганлиги (мажбурий тартибда шартнома тузидириш, ноқоуний равишда ерларини олиб қўйиш, ерларни бошқа фермерлар таркибига қўшиб юбориш каби) юзасидан кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, «Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери» сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқейини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг июнь–декабрь ойларида «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, мазкур режалар адлия вазирининг бўйрўғи билан тасдиқланган 5 та ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар адлия бошқармалари мазкур ишчи гуруҳлардан келиб чиққан ҳолда ўзларининг ҳудудий ишчи гуруҳларни тузади.

Акция давомида амалга ошираладиган ишлар.

Акция давомида фермерлар ҳуқуқларини тушунтириш тадбирлари ўтказилади, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда фермерларнинг мурожаатлари ўрганилади, фермер хўжаликларининг муаммоларини аниқлаш бўйича сўров ўтказилади, соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Акция ўтказиш механизмлари.

1) Акцияни ўтказишни Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ва тадбирлар йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилади;

2) Амалга ошириладиган тадбирлар бўйича материаллар тўплами тайёрланади;

3) Ишчи гуруҳ аъзолари акция ўтказиш бўйича ўқитилади;

4) Акция доирасида тадбирлар график асосида амалга оширилади.

5) Акция натижалари умумлаштирилади ва тегишли ҳисоботлар тайёрланади.

Бундан ташқари, акция доирасида тарғибот тадбирлари ОАВ, ижтимоий тармоқлар, манзилли ва сайёр тадбирлар, интерактив усуллар, онлайн ва офлайн мулоқот платформалари орқали амалга оширилади.

Тушунтириш тадбирларида адлия органлари ва “Мадад” ННТ ходимлари, “Ёш ҳуқуқшунос” кўнгиллилар гуруҳлари аъзолари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этади.

Шу билан бир пайтда, фермерлар мурожаатлари билан ишлашда мурожаатлар анъанавий шаклда, 1008 – ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул қилинади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш. Тўрамирзаев