November 2, 2021

Компенсация тўққиз йилдан сўнг ундирилди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро А.А.нинг Наманган шаҳар ҳокимлигидан компенсация ундиришни сўраб қилган мурожаати Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, 25.05.2010 йилда рўйхатга олинган фуқаро А.А.га тегишли “Заркент савдо маркази” Наманган шаҳар ҳокимининг 2012 йил 30 мартдаги 202-сонли қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари yчун бузиб ташланганлиги, унинг ўрнига фуқаро А.А.га Наманган шаҳар ҳокимининг 2013 йил 28 майдаги 383-сонли қарори билан Наманган шаҳар У.Камалов кўчаси 5-уйда жойлашган бинолар расмийлаштириб берилганлиги, бироқ ҳокимлик томонидан фуқарога бино-иншоотлар учун тенг қийматдаги бино-иншоот ёки ёки ер майдони ажратиб берилмаганлиги аниқланди.

“Заркент савдо маркази” Наманган шаҳар У.Камалов кўчаси 5-уйда жойлашган бино иношоотларни бозор қиймати аниқланганда, фарқи 918.010.418 сўмни ташкил этган.

Юқоридагиларга кўра, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро А.А.нинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Суд томонидан 2021 йил 21 октябрда куни Наманган шаҳар адлия бўлимининг фуқаро А.А.нинг манфаатида киритилган даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Наманган шаҳар ҳокимлигидан фуқаро А.А. фойдасига 644..460.314 сўм ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси