September 23, 2021

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИДА ННТЛАР ЎРНИ

Бугун Наманган вилоят адлия бошқармасида вилоятдаги ННтлар учун "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ролини ошириш"га бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда ЎзННТМА Кенгаши раиси - К.Ишанходжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси - Ш.Бафаев, Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи - З.Ахмедходжаева, ЎзЛиДеП Сиёсий таълим маркази раҳбари - Н.Алимов, ЎзННТМА Ахборот-таҳлил таъминоти бўлим бошлиғи - Р.Саидов ва бир қатор ННТлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда, К.Ишанходжаев томонидан "Сайлов тизими ва принциплари. Сайлов қонунчилиги. Сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёни" мавзусида, З.Аҳмедходжаева томонидан "Сайлов жараёниларида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни" мавзусида, Н.Алимов томонидан "Сайловларни юқори савияда ўтказиш жараёни ва унинг ўзига хос жамиятлари. Электрон маданият ва сайлов маданиятини оширишда ННтларнинг ўрни ва роли" мавзусида ҳамда Р.Саидов томонидан "Ўзбекистонда Президент сайловлари: кеча ва бугун" мавзусида маърузалар қилинди.

Шунингдек, мазкур тадбир зуум платформаси орқали ҳам ташкилиб қилиниб, кўплаб ННтлар вакилларига онлайн иштирок этиш имконияти яратилди.

Тадбирда иштирокчиларнинг барча саволларига тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси