ФУҚАРОНИНГ ИШЛАГАНЛИК ФАКТИНИ БЕЛГИЛАНДИ
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Норин тумани, Тўда МФЙ, С.Адашев кўчаси 74-уйда яшовчи фуқаро Д.Джалилованинг Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида навбатчи ҳамшира лавозимида ишлаган даврларидаги махсус иш стажини шаходат кўригидан ўтказилмагани важи билан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Норин туман бўлими томонидан пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаганидан норозилиги ҳамда ишлаганлик фактини белгилашда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, фуқаро Д.Джалилованинг 2000 йил 23 февралдан ҳозирга қадар Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ишлаб келганлиги, шунингдек мазкур даврлар учун суғурта бадаллари тўлангани, 2021 йил 2 апрелдаги имтиёзли пенсияга чиқиш юзасидан берган аризаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Норин туман бўлими томонидан кўриб чиқилиб, иш ўринлари шаходат кўригидан тўлиқ ўтказилмагани, яъни аттестация натижалари камлиги сабабли рад этилганлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро адлия бошқармасига мурожаат қилиб, мазкур ишлаган, лекин аттестациядан ўтказилмаган даврларни аттестациядан ўтказилган йилларга тенглаштириш бўйича судга ариза киритишда ҳуқуқий ёрдам чораларини кўришни сўраган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимларининг ёрдами билан фуқаро Д.Джалилова номидан судга ариза лойиҳаси тайёрланди ва электрон дастур орқали юборилиб, натижада аттестациядан ўтказилмаган даврларни аттестациядан ўтказилган йилларга тенглаштириш,
2000-2018 йилларда ишлаганлик факти белгиланиши юзасидан фуқаро фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилинди.