August 24, 2021

“Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

2021 йилнинг 24 август куни Наманган вилоят хокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси ҳамкорликда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосидасайловга бағишланган “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзуси давра суҳбати ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида қизғин тайёргарлик кўраётган халқимиз истиқлол байрамини барча соҳада улкан муваффақиятлар билан кутиб олмоқда.

Айни пайтда, жорий йил 24 октябрида давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир.

Ташкил этилган давра суҳбати аввалида, тадбир ташкилотчиларидан ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Икромжон Каримов 2021 йилга режалаштирган тадбирлари тўғрисида батафсил маълумот бериб, бу йилги президент сайлови компаниясида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам фаол тарғиботчи ва жамоатчи назоратчи бўлишлари лозимлигини такидлаб ўтди.

Давра суҳбатида, Наманган вилоят хокимлиги Жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш котибияти бош мутахассиси Иброхим Сайдуллаев ўз маърузасида, мустақиллик йилларида ННТлар фаоллари ва фидоийларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлганликларини, меҳнатлари муносиб баҳоланиб давлат мукофотлари билан тақдирланганликларини эътироф этиб, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги нишонланадиган сана арафасида ташкил этилган ушбу тадбирда иштирок этаётган бир гуруҳ фаол Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига ташаккурномалар билдирилганлигини маълум қилди.

Шундан сўнг вилоятимизнинг бир гуруҳ фаол Нодавлат нотижорат ташкилотлари етакчиларига “Ташаккурнома”лар топширилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокидаги мазкур тадбирда ННТлар сайлов қонунчилиги бўйича керакли ахборотларни олиш билан бирга мавзу юзасидан кўплаб маълумотга эга бўлдилар.

Тадбирда “YUKSALISH” умумиллий харакати вилоят бўлими бошлиғи Н.Мухаммадиева, вилоят Адлия бошқармаси масъул ходимлари иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, сайловда фаол иштирок этишни таклиф этдилар.

Наманган вилоят адлия бошқармаси