Ноқонуний қарор бекор қилинди
Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан Янгиқўрғон туманида асаларичилик фаолияти билан шуғулланучи фермер хўжалиги раҳбари А.А.нинг тадбиркорлик фаолияти учун ортиқча ҳаражатларни юклаши мумкин бўлган туман хокимининг қарорини бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Янгиқўрғон туман хокимининг 2013 йил 5 майдаги 357-сонли қарори билан Қ.Х. бошчилигида асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун Нанай агрофирмасининг
8-9-контурларидан жами 5,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланишда бўлмаган ер майдони ажратиб берилган.
Шунингдек, туман хокимининг 2018 йил 19 июлдаги 1072-сонли қарори билан фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонининг 1 гектар қисмида “Рекреацион туризм йўналишида” биноларни қуриш учун рухсат берилган.
Бироқ, фуқаро А.А.га ажратиб берилган ер майдонида қурилган бино-иншоотларга кадастр ҳужжати тайёрлаш учун туман хокимининг қарорига ўзгартириш киритиш лозимлиги билдирилган. Натижада хеч қандай қонуний асосга эга бўлмаган ҳамда тадбиркорга ортиқча бюрократик тўсиқларни вужудга келтирган холда туман хокимининг 2018 йил 3 октябрдаги
1554-сонли қарори билан туман ҳокимлигининг муқаддам қабул қилинган
1072-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, қурилиш учун рухсат берилган 1 гектар ер майдони 5,6 гектар деб ўзгартирилган.
Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан қишлоқ хўжалиги фойдаланишида бўлмаган ер майдонлари тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат е-ижро онлайн аукцион савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, Янгиқўрғонтуман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигига ноқонуний қабул қилинган қарорни бекор қилиш бўйича тақдимнома киритилди.
Адлия бўлимининг тақдимномаси асосида туман ҳокимлигининг тадбиркорлик фаолияти учун ортиқча ҳаражатларни юклаши мумкин бўлган қарори бекор қилинди ҳамда фуқаро А.А.нинг манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.