August 13, 2021

Наманганда ННТ вакиллари учун давра суҳбати ташкил этилди.

Жорий йилнинг 12 август куни Наманган вилояти адлия бошқармаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида “Юртим менинг-фахрим менинг” мавзуси давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раҳбари А.Алохўжаев, Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи З.Амедходжаева ва Ўзбекистон ННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи И.Каримовлар томонидан соҳа фаолиятига оид маърузалар қилинди.

Хусусан, Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи З.Амедходжаева томонидан “Ўттиз йил ўттиз кунда, мустақиллик йилларида ННТларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган дастурий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси” мавзусида, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раҳбари А.Алохўжаев томонидан Ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялашда ННТларини давлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги” мавзусида, Ўзбекистон ННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи И.Каримов томонидан Янги Ўзбекистонда ННТларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ижобий ислоҳтлар, ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлими фаолияти юзасидан ва 2021 йилга режалаштирган тадбирлари мавзусида маърузалар қилинди.

Тадбир сўнггида масъуллар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси