October 8, 2019

ИННОВАЦИОН ДАВОЛАШГА БАҒИШЛАНДИ

  • Наманган шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида АҚШнинг Мичиган университети клиникасининг профессор ва етакчи мутахассислари иштирокида илмий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда хорижлик шифокор-олимлар – Мичиган университети урология бўлими профессори Хафез Халеднинг «Урология ва урологик таълимга кириш», педиатрия бўлими бошлиғи, доцент Шейн Кинонес «Тиббий генетика: ўтмиш ва тажриба, янги имкониятлар», жарроҳлик бўлими бошлиғи, доцент Бренд Вард «Бош ва бўйинни онкологик ва реконструктив операциялари», анестезиология бўлими бош мутахассиси, доцент Алишер Дадабоев «Сурункали бел оғриғини даволашда ёндашувлар: аралашув терапиясининг ўрни, даволашдаги тенденциялар ва келажаги» каби касалликларнинг олдини олиш ва замонавий даволаш усулларига бағишланган маърузалари тингланди.

Анжумандан сўнг меҳмонлар Наманган шаҳридаги замонавий хусусий тиббиёт муассасаларини бориб кўришди. «Anamed» ва «Oydin shifo»да яратилган қулайликлар, жорий этилаётган инновацион даволаш-диагностика фаолияти билан танишишди.

Абдулла ҒОЗИЕВ.