“HUGO BOSS” КОСТЮМЛАРИ ЭНДИ НАМАНГАНДА ҲАМ ТИКИЛАДИ
- 7 ноябрь куни Наманганга Германиянинг таниқли “Hugo Boss” компанияси вакиллари Константин Соер ва Семиҳ Демир ташриф буюришди. Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров қабул қилди.
Учрашувда вилоятда ҳам ушбу бренд остидаги костюмлар тикиш йўлга қўйилаётгани маълум қилинди.
- "Hugo Boss" компанияси аввал Наманганни, Наманган орқали эса Ўзбекистонни таниди” десак муболаға бўлмайди, - деди Hugo Boss компанияси вакили Семиҳ Демир. - Вилоятдаги корхоналар томонидан тикилган костюмларнинг сифати бизни жуда ҳайратлантирди.
- Ҳозирги кунга қадар асосий экспорт МДҲ мамлакатлари бозорига йўналтирилган. Сўнгги йилларда янги бозорлар ҳам кашф этилаётганини, “Чуст текстил” корхонаси Португалия ва АҚШга, “Ифтихор кийим саноат” эса Германия бозорига кириб борганини маълум қилди. “Hugo Boss” каби дунё бренди билан ҳамкорликни йўлга қўйишимиз, вилоят текстил саноатини янги босқичга олиб чиқади, - деди Хайрулло Бозоров.
Учрашувда Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов ҳам иштирок этди.
____________
Обуна бўлинг ва улашинг👇👇👇
https://t.me/namanganhaqiqati
🌐 http://namhaqiqat.uz