November 8, 2019

НамДУ ТАЛАБАСИ «ҚИЗЛАР ОВОЗИ» КЛУБИ РАҲБАРИ ЭТИБ САЙЛАНДИ

  • Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан Наманган шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази вилоят бошқармаси, вилоят «Она ва бола» скрининг маркази ва бошқа бир қатор таълим-тарбия муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилган форумдан кўзда тутилган мақсад хотин-қизларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига ёшлар эътиборини тортиш ва бу жараёнларда фаол иштирокини таъминлашдир.

– Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги ёшлар ташкилоти олдига ҳам муҳим вазифалар қўяди, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлим бошлиғи Г. Ашурова. – Ушбу форум нафақат бандлик масаласи, балки беш ташаббуснинг барча йўналишлари бўйича хотин-қизлар орасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлидаги амалий ишлардан биридир.

Форум давомида хотин-қизларнинг муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича иштирокчиларнинг ҳам таклиф ва муаммолари тингланди, хотин-қизларнинг ҳар томонлама фаоллигини оширишга кўмаклашиш мақсадида ёшлар ташкилоти вилоят Кенгаши қошида «Қизлар овози» клуби ташкил этилиб, Наманган Давлат университетининг талабаси З. Камолова иштирокчиларнинг эркин овоз бериши орқали «Қизлар овози» клубининг раҳбари этиб тайинланди.

Форум якунида фаол иштирокчилар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари ташаккурнома билан тақдирланди.

Акрамжон САТТОРОВ

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат