November 19, 2019
ЯПОНИЯЛИК ИНВЕСТОР НАМАНГАНДА ХУСУСИЙ МАКТАБ ОЧМОҚЧИ
- Вилоят ҳокимлигида Япониянинг “Balcom Group” компанияси президенти Тетсуро Ямасака билан учрашув бўлиб ўтди.
Наманганда хусусий мактаб очиш лойиҳасига инвестиция киритишни режалаштираётган “Balcom Group” компанияси раҳбари, ушбу лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берди.
Бир ярим гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилаётган мактаб халқаро стандартлардаги таълимга асосланган тарзда фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Бу замонавий таълим муассасаси 525 ўқувчини ўз бағрига олади.
Мактаб қурилиши учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўриб чиқилгач, “Balcom Group” компанияси билан инвестицион келишув имзоланади.
Учрашув кун тартибидан Наманган ҳамда Хиросима ўртасида биродарлашган шаҳарлар келишуви имзоланиши масаласи ҳам ўрин олди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.