ЁНҒИНЛАР САБАБ КЕЛИБ ЧИҚҚАН МОДДИЙ ЗАРАР МИҚДОРИ 1 МЛРД. СЎМДАН ОРТИБ КЕТДИ
- Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойда вилоятимизда 609 та ёнғин содир бўлиб, 22 нафар фуқаро тан жароҳати олди, 2 киши ҳаётдан кўз юмди. Ёнғинларнинг 506 таси хонадонларда, 70 таси маскан ва дала ҳовли, 33 таси эса транспорт воситаларида содир бўлган.
Ёнғинлар сабаби таҳлил этилганда 240 та ҳолатда электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш ва электр симларининг қисқа туташуви оқибатида эканлиги аниқланди. Иситиш печи мўриси носозлиги 120 та, газ ва ўтин печини назоратсиз қолдириш 29 та ёнғин содир бўлишига замин яратган. Очиқ олов, сандал, электр иситгичдан фойдаланиш қоидаларининг қўпол равишда бузилиши 101 га яқин бахтсиз ҳодисани келтирган. 56 та ёнғин болаларнинг гугурт ўйнашига беписандлик оқибатида рўй берди. Шунингдек, қозонда қиздирилаётган ёғни назоратсиз қолдириш, тамаки чўғини тушириш каби лоқайдликлар ҳам қатор ёнғинларни юзага келтирди.
Ёнғинлар оқибатида келиб чиққан моддий зарар миқдори 1 млрд. 891 млн. 772 минг сўмдан ортиб кетди.
Қ. САТТОРОВ,
вилоят ФВБ ЁХБ Ахборот хизмати катта инспектори.