November 22, 2019
ЭНДИ НАМАНГАНДА ҲАМ ЭГИЗАК БИНО БЎЛАДИ
- Namangan Square матбуот хизматининг хабар беришича, 18 гектар майдонда қурилиши режалаштирилаётган «Ақлли шаҳар»ни MJ Developers қурилиш компанияси томонидан амалга оширилади. Лойиҳага 20 ноябрь куни старт берилди.
Namangan square мажмуасидаги 325 минг квадрат метр майдонда 10 минг киши яшаши, ишлаши ва дам олиши учун турар жойлар, офислар ва савдо марказлари барпо этилади. Улар қаторида Фарғона водийсида илк осмонўпар эгизак бино бўлиши ҳам кутилмоқда.
10 гектардан ортиқ парк майдонида эса ноёб ландшафт дизайни режалаштирилган бўлиб, у замонавий ечимларни Наманган боғдорчилигининг қадимий анъаналари билан уйғунлаштиради.
Лойиҳада югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари, воркаут ва скейтинг учун тўлақонли майдонларни, шунингдек баскетбол, теннис, футзал ва гольф учун майдонлари ҳам ўрин олган. Мажмуада илғор «яшил» технологиялардан фойдаланилади.
Компания “Smart шаҳар”ни 2021 йилга битказишни режалаштирган.