ЭНДИ ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР ИШОНЧНОМАСИЗ АВТОМАШИНА БОШҚАРИШИ МУМКИН
- Агар транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида яқин қариндошлар кўрсатилган бўлса, унда улар транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқара олади.
- Яқин қариндошлар кимлар?
- Ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар.
- Суғурта полисига яқин қариндошларни қандай қўшиш мумкин?
- Транспорт воситаси эгаси суғурта компанияларидан янгича шаклдаги суғурта полисида қариндошлик даражасини кўрсатишни талаб қилади.
- Қандай ҳужжатлар керак?
- Суғурта компаниялари шунчаки суғурта полисига яқин қариндошларни ёзиб қўявермайди. Бунинг учун яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак. Масалан, эр-хотин учун никоҳ гувоҳномаси, ота-она, ака-укалар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ.к.
- Суғуртада номи бўлса, яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатни ўзи билан олиб юриши шартмасми?
- Йўқ, шарт эмас. ДЙҲХХ органлари суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан ишончнома ёки қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилмайди.