October 28, 2019
125 МИЛЛИОН СЎМ ҚАРЗ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
- Бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликни мажбурий тартибда ундириб бериш борасида кенг кўламли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 5 августдаги ижро варақасига асосан қарздор Наманган дори-дармон акционерлик жамиятидан «Узмедимпекс» давлат унитар корхонаси фойдасига 125.890.440 сўм ундириш белгиланганди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига жорий йилнинг 18 сентябрь куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Шундан сўнг қарздорлик тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжати тамомланди.
Ҳумоюн АБДУЛЛАЕВ,
МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси.