February 21, 2020

Тиббиёт соҳасига бир назар.

Сўнги вақтларда мамлакатимизда фуқароларнинг соғлик-саломатлигини таъминлаш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 18 февраль куни тиббиёт муассасаларида рақобатни кучайтириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, бу борада хусусий соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудлар аҳолиси учун ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4606-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ҳамда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан жорий йилнинг 21 феврал куни Наманган вилоят адлия бошқармасида ўтказилган "Ҳуқуқий билимлар куни"га вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Хусусий тиббиёт бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Н.Давлатов таклиф этилди.

Тадбир давомида мутахассис томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди ва мутахассис томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.