May 22, 2020

ИЛМ БИЛАН, АҚЛ БИЛАН ҲАРАКАТ ҚИЛСАК, УЛКАН МАРРАЛАРГА ЭРИШАМИЗ!

Давлатимиз раҳбари бошличилигида ўтказилаётган ҳар бир видеоселектор йиғилишида халқимизга мурожаат қилиниб, илм ва ақл билан ҳаракат қилсак, айни пандемия шароитида барчамиз бир мушт бўлиб жипслашсак, ҳамжиҳатликда кўплаб марраларга эришишимиз мумкинлигига урғу берилади.

Бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи раислигида ўтказилган видеоселеторда ҳам шу масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Йиғилиш аввалида бошқарма бошлиғи барча иштирокчиларни яъни бошқарма ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларини юртимизда хукм сураётган пандемия даври шароитида иш фаолиятини олиб боришда энг аввало санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишни ва ўрнатилган чеклов ҳамда тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш лозимлигини яна бир бор таъкидлади.

Шундан сўнг, йиғилишда ташкилий масалалар кўрилиб, Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимида кадрлар соҳасида бўлган ўзгаришлар, янги лавозимга тайинланган ходимларни бошқарма ходимлари ва онлайн тартибда иштирок этаётган адлия бўлимлари ходимларига таништириб ўтди.

Йиғилиш давомида рақамли иқтисодиётни амалга оширишда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар ва унинг бевосита фаолиятимиздаги аҳамияти, куни кеча “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармонининг қабул қилинганлиги ва Фармон билан бевосита адлия идоралари зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилганлиги борасида сўз юритилди.

Шу билан бир қаторда, бошқарма ходимлари ва онлайн тартибда иштирок этаётган адлия бўлимлари ходимларига иш фаолиятини пандемия шароитида санитария қоидаларига риоя қилган холда ташкил этиши тўғрисида кўрсатма берилиб, соҳа фаолияти бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар, янада эътибор қаратиш лозим бўлган ва оқсаётган йўналишлар, келгусидаги устувор вазифалар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли тартибда аҳоли эътиборига етказиш ва уларнинг мазмун-моҳиятини таништириб боришни янада кучайтириш юзасидан алоҳида топшириқлар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими