January 29, 2020

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТНИНГ ЖАҲОН МАДАНИЙ МЕРОСИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРИ

  • Мамлакатимиз Биринчи Президентининг ташаббуси билан халқаро жамоатчилик иштирокида Самарқанднинг 2750 йиллиги, Қаршининг 2700 йиллиги, Бухоро, Хива ва Термизнинг 2500 йиллиги, Марғилоннинг 2000 йиллиги, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлар юбилейлари кенг нишонланди.

Ислом Абдуғаниевичнинг ушбу эзгу ишлари эътиборсиз қолмади ва у қуйидаги юксак нуфузли мукофотларга сазовор бўлди:

— ЮНЕСКОнинг “Авиценна” олтин медали, 1998 йил.

— ЮНЕСКОнинг “Самарқанднинг 2750 йиллиги” олтин ва кумуш медаллари.

— ЮНЕСКОнинг “Борободур” олтин медали.

— ЮНЕСКОнинг “Ипак Йўли” кумуш медали.

— ЮНЕСКОнинг “Аристотель” медали.

— ЮНЕСКОнинг Фес (Марокаш), Истанбул (Туркия) шаҳарларининг юбилейлари ва хотира саналарига бағишланган медаллари.

— Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг олтин медали, 1996 йил.

— Рус православ черковининг биринчи даражали “Святой Благоверный Князя Даниила Московского” ордени (Россия), 1998 йил.

— Давлатлараро авиация қўмитасининг олтин медали, 1999 йил.

— Испания Сенатининг олтин медали, 2003 йил.

— “Апостол Андрей Первозванный” олтин юлдузига ва форум орденига эга “Маданиятлар мулоқоти” жаҳон ижтимоий форуми мукофоти (Россия), 2003 йил.

— Халқаро мукофотлар фонди Биринчи даражали Авлиё Николай Чудотворец ордени (Украина), 2004 йил.

— “Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси” эсдалик нишони (Корея Республикаси), 2006 йил.

— Кавказ мусулмонлари бошқармаси илмий-диний кенгашининг “Шейх ул-Ислом” ордени (Озарбайжон), 2011 йил.