ОМБОР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИДАН САҚЛАНИНГ!
Вилоят Ўсимликлар карантини инспекцияси инспекторлари томонидан аҳоли хонадонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш ва сақлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумки картошка, сабзи, пиёз, гурунч ва дуккакли маҳсулотлар сақлаш учун кўп миқдорда харид қилинади. Бу маҳсулотлар куз-қиш фаслида уларга зарар еткизадиган турли хил ҳашарот ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун ертўла ва омборхоналарда сақланади.
Маҳсулотларни сақлаш давомида уларга кемирувчи зараркунандалар - сичқон, каламуш ва бошқа донхўр хашаротлар жиддий зарар келтиради. Сақлаш жараёнида уларнинг 50-60 фоизи юқоридаги зараркунандалар тегиниши оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолади. Авваламбор, маҳсулот сақланаётган омбор ва биноларни зарарсизлантириш (фумигация қилиш) алоҳида ўрин тутади. Омборларни зарарсизлантириш учун инспекцияда махсус мутахассислар гуруҳига мурожаат қилинса, улар жойларга чиқиб, омбор ва биноларни зарарсизлантириш ишларини мукаммал амалга оширадилар.
Яна бир муҳим жиҳати, бозорлардан кўчатлар, картошка ёки сабзавот уруғлари харид қилаётган фуқаролар, фермер хўжалиги раҳбарлари ва томорқа ер эгалари харид қилинган уруғликлар учун унинг тозалигини тасдиқловчи тегишли лаборатория хулосасини, кўчатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун карантин фитосанитар сертификатларни талаб қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Лаборатория манзили: Наманган шаҳри Тўрақўрғон кўчаси, 206-уй.
Дониёр АБДУНАБИЕВ,
вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори.