April 12, 2024

63-халқаро «Гуллар фестивали»нинг тантанали тадбирлари «Янги Ўзбекистон боғи»да бўлади

Наманган  вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон боғи»да олиб борилаётган бунёдкорликлар билан танишди.

– Боғ ҳудудида ноёб манзарали дарахтлар билан бир қаторда мевали дарахтларни ҳам кўпайтиришга эътибор қаратиш лозим. Чунки, шаҳар ичида ва кўп қаватли уйлар атрофида мевали дарахтлар йўқ, аҳоли келиб, мавсумий мевалардан бахра олиши керак, – дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Шунингдек, келгуси ойнинг 19-санасида бошланадиган 63-халқаро «Гуллар фестивали»нинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларини шу ерда ўтказиш режалаштирилаётганини билдириб, лойиҳани тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.