"Навбаҳор" футбол жамоасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди
Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида "Навбаҳор" жамоасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов, вилоят сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Шундан сўнг даврага "Навбаҳор" жамоаси аъзолари таклиф этилиб, уларга янги мавсумда тўп сурадиган рақамлари ёзилган янги мавсум формаларини топширди.
Жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвили сўзга чиқиб, янги мавсумда футбол ишқибозларини хурсанд қилиш, муносиб ўйин кўрсатиш ва натижага эришиш учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидладилар.
Вилоят раҳбари ўз сўзида муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифлари чоғида вилоятимиз футболини алоҳида эътироф этганликлари, шунингдек, вилоятимиз мухлислар борасида ҳам тўхталиб ўтганликларини айтиб, янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлишини тилади.
2021 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг, жамоамиз мураббийлар штаби ва футболчилари клуб раҳбарияти билан бирга эсдалик учун суратга тушдилар.