June 8, 2018

Биржада доллар биринчи марта 7900 сўмдан пастга тушди

Ўзбекистонда доллар илк бор 7900 сўмдан паст даражада - 7896 сўмдан савдо қилинмоқда. Бундан Ўзбекистон Республика валюта биржасининг маълумотлари дарак беряпти.

Сўм 2018 йил февралидан бошлаб фаол мустаҳкамланиб борди – бунга қадар у бир долларга 8190 сўмгача арзонлашиб кетганди. Апрель ойи охирларидаги бироз пасайишдан сўнг валюта яна мустаҳкамланиб борди ва 7900 сўмга яқинлашди.

Евро билан вазият эса бироз бошқача, у ўтган ҳафта нархда кескин ўсди ва 9765 сўмгача чиқди. Масалан, май ойи охирларида у 9395 сўмдан савдо қилинган. Шу ҳафтада эса евро яна пастлади ва икки кун ичида 397 сўмга арзонлашди - 9398 сўмгача.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биржада доллар 7900 сўмга яқинлашгани, евро кескин равишда 9795 сўмгача кўтарилгани хабар берилганди.

Манба: Кун.уз сайти