June 6, 2018

ЙҲХБ МЕЪЁРИДАН ОРТИҚ ҚОРАЙТИРИЛГАН ОЙНАЛАРГА ҚАРШИ РЕЙД УЮШТИРМОҚДА

2018 йилнинг 4 июнь кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб меъёридан ортиқ ойналари қорайтирилган автомашиналарга қарши рейд бошланди.

Фото:UzNews.uz

“UzNews.uz”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбасига кўра, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан рейд бошлаб юборилган. Ушбу рейд бўйича берилган буйруқнинг оғзаки ёки ёзма шаклда эканлиги тўғрисида эса аниқ маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига асосан, автомашиналарнинг ён ва орқа томонлари қорайтирилган тақдирда, қуёш ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу каби қоидабузарлик энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги жаримага сабаб бўлади. Бир йил ичида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг икки баробари – 344.480 сўм.

Манба: Uznews