March 11, 2019

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Наманган вилоятига ташриф буюрди

2019 йил 9 март куни Наманган шаҳар Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Баркамол авлод” спорт мажмуасида муҳтарам президентимизнинг топшириқларига асосан вилоятда оммавий спортни ривожлантириш юзасидан вилоятдаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ва маҳалла фуқаролар йиғинларига 2-миллиард сўмдан ортиқ спорт жихозлари билан таъминлаш тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, Ёшлар иттифоқи Республика кенгаши раиси Қ.Қуронбаев, Президент администрацияси Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Ф.Махмудов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, Республика "Жисмоний тарбия ва спорт жамғармаси" раиси И.Мирзаев, вилоят хокими ўринбосари П.Маткаримов, вилоят хокимлигининг котибият мудири А.Тўйчиев, Наманган шаҳар хокими Ш.Абдураззақов, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Карабаев ва бир қатор меҳмонлар иштирок этишди. Ушбу тақдимот маросимини Миллий телерадиокомпанияси ва Наманган вилоят телерадиокомпанияси ходимлари томонидан "Ўзбекистон 24" ва "Наманган ТВ" каналлари орқали жонли эфирда намоиш этилди. Қуйида шаҳриммизга ташриф буюрган юқори мартабали инсонлар ва ушбу тақдимот маросимидан фотолавхаларни хавола этамиз.