March 6, 2019

Наманган вилояти Косонсой туманида Бадиий гимнастика бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Косонсой туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика туридан вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Олий спорт ютуқлари ва саралаш (селекция) бўлими бош мутахассиси Ғозиев Ғайратжон хамда Косонсой туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Убайдуллаев Аброрлар қатнашдилар. Қуйида такдирлаш маросимидан фотолавхаларни хавола этамиз.