August 30, 2019

Хатирчи туманида Мустакиллик мусобакалари

Навоий вилояти Хатирчи тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги Ёшлик ўйингохида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон" шиори остида спортнинг Футбол туридан Республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Мусобақага 6 та Самарқанд вилояти Футбол Академияси, Самарқанд вилояти Нарпай тумани БЎСМ, Навоий шахар ИБЎСМ, Навоий шахар Суғдиёна, Хатирчи тумани БЎСМ 1 ва 2 жамоаларидан 108 нафар ёш футболчилар иштирок этишди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувларда 1-ўринни Самарқанд вилояти Футбол Академияси жамоаси қўлга киритган бўлса. 2-ўринни Хатирчи туман БЎСМнинг 1 жамоаси, 3-ўринни Самарқанд вилояти Нарпай тумани БЎСМ жамоаси қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолибларга Хатирчи тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.