October 11, 2019

Вилоятдаги корхона ва ташкилотдаги эркаклар уртасида "Вилоят хокими кубоги" га старт берилди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Навоий Ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати волейбол залида Навоий вилоятидаги барча ташкилот ва корхоналардаги эркак ходимлар уртасида спортнинг волейбол туридан "Вилоят хокими кубоги" чемпионатининг очилиш маросими булиб утди.Унда жами 64 та ташкилотдан 640 нафар иштирокчилар А,Б,С хамда Д гурухларига булинган холда 2020 йилнинг 1 июнь кунига кадар тузилган график асосида уйинларни олиб боришади. Дастлабги дебют уйинни Навоий вилояти хокимлиги хамда Вилоят Молия бошкармаси жамоалари бошлаб беришди. Барчага омад.Бизни кузатишда давом этинг.Натижаларни сиз билан бахам куришга тайёрмиз.