May 5, 2021

Сайлов қонунчилиги ва коррупцияга қарши курашиш борасида самарали учрашувлар

Республика судлари раислари, судьялари ва ходимлари иштирокида
2021 йил 27 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган Олий суд Раёсати йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан (Йўл харитасига) мувофиқ Республикада сайлов қонунчилиги билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган эди.

Мазкур “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан жорий йилнинг 3 май кунида Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари малакасини ошириш бўйича ташкил қилинган ўқув курсида Навоий вилоят суди судьялари Г.Худайбердиева, Н.Рахмонов, Ф.Хамидовлар сайлов қонунчилиги ва коррупцияга қарши курашиш давр талаби мавзуларида Навоий шаҳридаги Ишонч, Гулзор, Кармана туманидаги Катта мачит, Ўзбекистон, Қизилтепа туманидаги Кулолон, Ўзбекистон, А.Навоий, Нурота туманидаги Сувлиқ, Қадоқ, Навбаҳор туманидаги Гулистон, Сарой, Қоражон, Хатирчи туманидаги Ангидон, Лангар, Наврўз, Боғишамол, Конимех туманидаги Гулистон, Учқудуқ туманидаги Боздун ОФЙ, Зарафшон шаҳридаги Мурунтау МФЙ, Томди туманидаги Керес ОФЙлар раислари ва ўринбосарларига ўқув дарслари ўтишди.

Навоий вилоят суди судьяси Г.Худойбердиева Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси Ўзбекистон Республикасининг 25.06.2019 йил ЎРҚ-544-сон Қонуни билан тасдиқланган бўлиб, 26.06.2019 йилдан эътиборан амалга киритилганлиги, ушбу Кодексга Ўзбекистон Республикасининг 08.02.2021 йилдаги ЎРҚ-670-сонли қонунга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, 18 боб, 103 моддадан иборатлиги, кодекснинг 12-боб “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари”га бағишланган бўлиб, 61-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодга қўйиладиган талаблар ҳақида қайд қилинганлиги, Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти беш йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмаслигини, ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, Навоий вилоят суди судьялари Н.Рахмонов ва Ф.Хамидовлар коррупция иллатлари ҳақида гапириб, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилди.

Коррупция таърифи тушунтирилиб, коррупция бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;жавобгарликнинг муқаррарлиги эканлиги ҳақида фикрлар алмашилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари эса аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатлиги тушунтирилди.

Мана шу амалий ҳаракатнинг яна бир ҳуқуқий асоси сифатида 2019 йилнинг
27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Навоий вилоят судининг судьялари мазкур Фармон коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликда фаолият олиб боришини, жамоатчилик назоратини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этиши, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш давлат сиёсатининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдлар.

Йиғилиш иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволлари ва муаммоли ҳолатлари бўйича маърузачиларга мурожаат қилиб, берилган саволларига тегишлича жавоблар қайтарилди ва муаммоларнинг ечимлари бўйича маърузачилар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Гулнафис Худайбердиева

Навоий вилоят суди судьяси