Судьялар сайёр қабулда
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашди.
Навбаҳор туманида жойлашган “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтган учрашувда Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Хамроев Навбаҳор туманининг “Сарой”, “Арабсарой”, “Дул-дул” ва “Хашман” МФЙдаги ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аёлларни қабул қилди.
Маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммосини ўрганиб, улар билан суҳбат ўтказиш асносида 2 нафар алимент ундириш масаласида ёрдам сўраган фуқароларга фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига, 3 нафар уй-жойга муҳтож масаласи юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига ариза билан чиқиш, 1 нафар аёлга боласини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун туман давлат хизматлари марказига, 1 нафар 2 ёшгача бола нафақасини олиш масаласи бўйича ёрдам сўраган аёлларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг тегишли туманларига мурожаат этиш бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, суд раислари учрашув иштирокчиларининг турли саволлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.