2021 йил август ойида давомида Навоий вилояти судлари фаолияти юзасидан
А Х Б О Р О Т
Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Навоий вилоят суди судлов ҳайъатлари ҳамда туман (шаҳар), туманлараро судлар томонидан 2021 йилнинг август ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан жами
140 (66) нафар шахсга нисбатан 111 (56) та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55 тага (98,2%), шахслар эса 74 тага (112,1%) фоизга кўпайган.
Тамомланган ишлардан 81(57) нафар шахсга нисбатан
60(47)та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 13 тага (27,6 %) кўпайган.
Жами тамомланган ишларнинг барчаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган.
Ҳисобот даврида 58(9) нафар шахсга нисбатан 50(9) та иш тугатилган. Шундан 52(9) нафар шахсга нисбатан 47(9) та жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар томонидан август ойи давомида
3 нафар фуқарога нисбатан тергов органи томонидан қўйилган айбловлар бекор қилиниб, уларнинг барчаси юқори инстанция суди томонидан оқланган.
Шунингдек, ушбу даврда 17 нафар шахсга нисбатан 11 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб (модда тўлиқ айбловдан чиқарилган, модда қисми ёки банди чиқарилган ёки бошқа моддага малакаланган) ҳукм чиқарилган.
Ушбу даврда жами 80 нафар шахс судланган бўлиб, судланганларнинг 6 нафарига жарима, 2 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 32 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 22 нафарига озодликни чеклаш, 18 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган бўлса, 1 нафарига нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган ишлардан,
қасддан баданга шикаст етказиш 5 баравар, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш 2 баравар, одам савдоси 1 баравар, фирибгарлик 2 баравар, транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш 1,7 бараварга ошган бўлса;
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар 0,2 бараварга, қасддан одам ўлдириш жинояти 4 бараварга, валюта қимматликларининг ноқонуний савдоси жинояти 2 бараварга камайган.
Ушбу даврда 13(16) нафар аёлларга нисбатан 11 (15) та жиноят иши кўрилган бўлиб, Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ишлар мавжуд эмас.
60 (27) нафар ёшларга нисбатан 52 (26) та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 1 нафарини вояга етмаганлар ташкил этади.
2021 йилнинг авгуси ойи давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида туман (шаҳар) судларига
68 та илтимосномалар келиб тушган бўлиб, илтимосномаларнинг барчаси қаноатлантирилган.
Жами кўриб чиқилган 111 та жиноят ишидан 67 таси ёки 60 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Ушбу даврда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 56 та ёки 50,1 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли корхона ва ташкилотлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама учун юборилди.
2021 йил август ойи давомида 2568 (1851) нафар шахсга нисбатан 2024 (1416) та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Шундан, 1525 (1148) нафар шахсга нисбатан 1221 (928) та иш бўйича жазо тайинланган бўлса, 1043 (703) нафар шахсга нисбатан 803 (488) та иш ҳаракатдан тугатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ФИБ туманлараро, туман судлари томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йил август ойи давомида бир қатор ишларни амалга оширилди.
Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 1548 та (фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 784 та, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди 381 та, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди 204 та, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди 68 та, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди 111 та) фуқаролик ишлар кўриб тамомланган. Шундан 645 таси ёки 41,7 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
Кўрилган ишларнинг 74 таси меҳнат низолари билан боғлиқ, 229 таси оила низолари билан боғлиқ, 949 таси битим билан боғлиқ ишларни ташкил этган.
Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1072 тага кўпайган (2020 - 476 та, 2021 – 1548 та).
Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:
ü оила низолари билан боғлиқ кўрилган низолар 617 тага;
ü уй-жой низоларидан келиб чиққан низолар
74 тага;
ü битимлар билан боғлиқ келиб чиққан низолар 270 тага;
ü алоҳида тартибда кўрилган бошқа ишлар билан боғлиқ низолар 1 тага (392-393) кўпайган.
Айни пайтда, қуйидаги тоифадаги низолар камайган:
ü Мулк ҳуқуқи билан боғлиқ келиб чиққан низолар 403 тага;
ü зарар ундириш билан боғлиқ келиб чиққан низолар 76 тага камайган.
2021 йил август ойи давомида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 222,5 млн. сўмни (153.9 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68,6 млн. сўмга кўпайган.
Суд қарорларига асосан 1.013,1 млн. сўм давлат божи ундирилган (209,9), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 803,2 млн. сўмга кўпайган.
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро, туман иқтисодий судлари томонидан иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йил август ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 242 та(Кармана 157 та, Навбаҳор 28 та, Зарафшон 56 та, Учқудуқ 1 та) иқтисодий ишлар кўриб чиқилган. Шундан 96 таси ёки 39,6 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
22 та суд мажлиси Видео каонференц алоқа режимида ўтказилди. Бунда 75 нафар вакиллар ўз ҳудудларида иштирок этиб, уларнинг тахминан 4 млн. сўм маблағлари тежалган.
Кўрилган ишларнинг 189 таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 43 таси маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 9 таси банкротликка оид, 1 таси корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этган.
Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 145 тага кўпайган (2020 - 97 та, 2021 – 242 та).
Бу кўрсаткичнинг таҳлили қўйидагича:
ü пудрат шартномасидан келиб чиққан низолар
8 тага (10-18);
ü коммунал шартномасидан келиб чиққан низолар 34 тага (4-38);
ü кредит шартномасидан келиб чиққан низолар 20 тага (4-24);
ü банкрот деб топиш тўғрисидаги низолар
9 тага (0-9);
ü ижара шартномасидан келиб чиққан низолар
7 тага (4-12);
ü лизинг шартномасидан келиб чиққан низолар
4 тага (0-4).
ü инвестицион низолар 4 тага (0-4);
ü солиқ қонунчилигини қўллаш билан боғлиқ низолар 35 тага (0-35);
ü маҳсулот етказиб беришга доир кўрилган низолар 13 тага (14-27);
ü ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан низолар 34 тага (7-41) кўпайган.
ü Айни пайтда, қўйидаги тоифадаги низолар камайган:
ü контрактация шартномасидан келиб чиққан низолар 28 тага (28-0) камайган.
Ҳал этилган ишлар бўйича 35.605,2 млн. сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларнинг фойдасига 9.217,0 млн. сўм ундирилган.
2021 йил август ойи мобайнида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 117,4 млн.сўмни (221,8 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,4 млн. сўмга камайган.
Суд қарорларига асосан 854,5 млн. сўм давлат божи ундирилган бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 604,3 млн. сўмга кўпайган.
Навоий вилоят суди судлов ҳайъатлари ҳамда туман (шаҳар), туманлараро судлар томонидан жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аҳоли билан очиқ мулоқатларни ташкил этиш тизимини йўлга қўйилган бўлиб, жами 206таҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.
Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 108 таси Оммавий ахборот воситаларида ёритилган.
Аҳоли билан оғзаки равишда 98 маротаба давра суҳбатлари ўтказилган.
Ҳисобот даврида Навоий вилоят суди судлов ҳайъатлари ҳамда туман, шаҳар (туманлараро) судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонасидан жами бўлиб жисмоний ва юридик шахсларнинг 233 та мурожаатлари келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 214 таси мазмунан кўриб ҳал этилган, ҳисобот охирига қолдиқ аризалар сони 19 тани ташкил этади.
Навоий вилоят судлари раислари ва судьяларининг шахсий (сайёр) қабулларида жами бўлиб 141 та жисмоний ва юридик шахс вакилларидан келиб тушган мурожаатлар кўриб хал этилди.
Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг 2021 йилнинг август ойи давомидаги фаолиятига доир маълумотлар:
2021 йил август ойи давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 49 та оммавий-ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган, кўриб тамомланган ишлардан 39 таси қаноатлантирилган, 9 таси рад қилинган, 1 таси иш юритишдан тугатилган.
Кўриб тамомланган маъмурий ишларнинг 24 таси, яъни
49,5% сайёр суд мажлисларида кўриб тамомланган.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўриб тамомланган ишларни тоифалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:
- Маъмурий орган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 6 та ишлар кўриб тамомланган;
- Мансабдор шахсларнинг ҳаракат-ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 43 та ишлар кўриб тамомланган.
Суд таъсирчанлиги фаолияти бўйича: судлар томонидан
2021 йилнинг август ойи давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан
4 маротаба хусусий ажримлар чиқарилган.
Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича: 2021 йилнинг август ойи давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонасидан жами бўлиб жисмоний ва юридик шахсларнинг 8 та мурожаатлари келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси мазмунан кўриб ҳал этилган.
Бундан ташқари суд раислари ва судьяларининг шахсий (сайёр) қабулларида жами бўлиб 70 та жисмоний ва юридик шахс вакилларидан мурожаатлар қабул қилинган, ушбу мурожаатларнинг барчаси оғзаки мурожаатлар бўлиб, шундан 26 таси сайёр ва 44 таси бевосита идорада қабул қилинган мурожаатларни ташкил этади.
2021 йил август ойи давомида Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонида 8 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.
Аҳоли билан 4 маротаба давра суҳбатлари ўтказилган.
Ҳурматли бирифинг кузатувчилари!
Келгусида ҳам судларнинг фаолияти одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини сақлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилади.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бўлими