Суд-коррупциясиз соҳа
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, Учқудуқ туман ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди ходимлари иштирокида “Суд-коррупциясиз соҳа” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли ҳамда 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-6127-сонли фармонлари доирасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Хусусан, тадбир иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш орқали корруцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, корруцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги яна бир бор таъкидланган.
Семинардан кўзланган асосий мақсад суд ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимлар орасида хизмат мавқеини суистеъмол қилиш ва коррупциянинг олдини олиш орқали уларнинг шу юрт, ватан олдидаги хизмат бурчларини садоқат билан бажаришлари йўлида ижобий тажриба намунасини етказишдан иборат бўлди.
Хуршид Турсунов Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси
Шоҳбоз Бахронов Учқудуқ туман иқтисодий суди девонхона мудири