Судьялар халқ билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва одил судлов самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бинобарин, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида маҳаллаларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Шу жумладан, Навоий вилоят судининг судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари ва муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш юзасидан
“Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида учрашувлар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан судьялар ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида Навоий вилоятида “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, Навоий вилоят суди судьялари жорий йилнинг 24 февраль куни Навоий шаҳар 4-умум таълим мактабида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур суҳбат давомида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича мурожаатлар ҳам тингланди, улар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, учрашувда иштирок этган ёшларга судьялар томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тушунчалари,ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан бир қаторда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш, қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод қилмаслиги борасида берилган ҳуқуқий тушунтиришлари уларнинг ҳуқуқий онги ва маданият даражасини юксалтиришга хизмат қилади.
Очиқ мулоқот ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими