Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман филиалида учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 15 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсуновлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман филиалида филиал ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243 сонли Фармони мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб ер участкалари хусусий секторга-мулк ваижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши, энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун-лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг мaблaғ аввалдан махсус ҳисоб рақамга жойлаштирилганда, Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 августдан бошлаб, ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли эканлиги, шунингдек, туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиниши ҳақида гапириб ўтилди.
Шунингдек, туман судларининг раислари томонидан ўтказилган тадбирда, коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларга, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёҳуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши оқибатида келиб чиқиши, қонунда пора олиш, бериш ва пора олиш беришда воситачилик қилганлик учун жиноят Кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида жиноий жавобгарликлар белгилангани, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишга қараб
15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги ва коррупцияга оид бошқа маълумотлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН СУДЛАРИ