May 4, 2021

Учрашув самараси

Навоий вилоят судининг судьялари Т.Қаҳҳоров, С.Абдурасулов, Кармана туманлараро иқтисодий суднинг судьяси Б.Джумаевлар томонидан жорий йилнинг 27 апрель кунида Хатирчи туманидаги “Чечак ота”, “Худдон” ҳамда “Боғишамол” МФЙ аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июль кунидаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар хусусида учрашув ўтказиб, унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш назарда тутилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлда эълон қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармони эса бу борада муҳим асос бўлиб хизмат қилиши, мазкур Фармон асосида суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар олиб ташланганлиги, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари бекор қилинганлиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши кафолатланганлиги, Ўзбекистон Республикасида иқтисодий судлар иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган, қонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида муҳим ўрин тутишлиги, бу борада судга мурожаат этиш тартиби, мурожаат шаклларининг мазмуни, тўланадиган давлат божи масалаларига тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида, банкдан кредит олишда муаммога дуч келаётган 1 нафар тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилиб, 2 нафар тадбиркорлик субъектини мавжуд муаммоси ечими юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, аҳолини бошқа муаммоларини ҳал этилишида амалий ёрдам бериш юзасидан ваколатли идораларга мурожаат этилди.

Турғунбой Қаҳҳоров

Навоий вилоят судининг

судьяси