May 11, 2021

Ҳамкорлик самараси

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Хамроев томонидан Навоий вилоят суди Раёсатининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ижро органи томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 8,24-моддаларига асосан судларга қайтарилган ижро ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва қайтариш асосларини ўрганиш натижалари тўғрисида”ги РС-30-21-сонли қарорини муҳокама қилиш юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Навбаҳор туман бўлимида семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–661-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–662-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–663-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–664-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–665-сонли ҳамда 2021 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРК-679-сонли Қонунлари тўғрисида ва Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар қилинди.

Хусусан, учрашувда Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида, яъни коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлик принципини таъминлаш кераклиги эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, учрашув сўнгида суд раислари мазкур йиғилишни ўтказишдан кўзланган мақсад, судда иш сифатини ошириш, суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратиш ва келгусида қабул қилинаётган ижро ҳужжатларини ўз вақтида ижросини сифатли таъминлашлигини яна бир бора таъкидлаб, бу борада Навбаҳор туман судлари ва Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди