September 20, 2021

Мактабгача таълим бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди

Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг
37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида
Учқудуқ тумани мактабгача таълим бўлими биносида фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов ҳамда Учқудуқ туман адлия бўлими бошлиғи М.Умерзаковлар ташаббуси билан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман суди раислари томонидан фуқароларининг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топганлиги, мазкур ҳуқу­қий механизмлар орасида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш би­лан боғлиқ муносабатлар алоҳида ўрин эгаллашини, амалдаги қонунларимизга кўра, ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмаслиги, аммо бунга қарамай фаолиятда меҳнат низолари учраб туришини, бунинг асосий сабаби сифатида иш берувчи ёки ходимнинг меҳнат қонунчилигига тўлиқ амал қилмаслиги, меҳнат шартномаси тўғри тузил­ма­гани ва иш берувчи ҳамда ходимларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбурият­ларини тўғри тушуниб ет­маслиги, бу муаммони бартараф этиш учун албатта, меҳнат қо­­нунчилигини кенг тарғиб этиш лозимлигини, меҳнат шартномаси — ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича иш­ни ички меҳнат тартибига бўй­­­сунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бош­қа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишув эканлиги, Қо­нунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бў­йича шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қо­нунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланлиги ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар бўйича саволларга суд раислари томонидан жавоблар берилди.

М.Х.Бердибеков
Фуқаролик ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди девонхона мудири